Картинки по запросу sleeping babyАҚШнинг Жон Хопкинс Университети нейробиологлари мия уйқу давомида янги маълумотлар билан қандай ишлашини ўрганиб, ушбу тадқиқотни “Science”​ журналида чоп этдилар.

Олимларнинг таҳминларига кўра келиб тушган маълумот нерв ҳужайралари орасидаги синапс(икки нейрон ёки нерв ва мушак туташган жой)-ёриқларга жойлашади. Янги маълумотлар нерв импульслари орқали келиб тушиб, улар олиб борувчи тизим орқали нейрон туташмаларни синаптик даражада ўзгартиради.

Бу жараёнга нейромедиаторлар(нерв ҳужайрадан электрокимёвий импульс узатувчи биологик актив кимёвий модда) ҳам таъсир этиши мумкин экан. Шунинг учун ҳам биз бир маълумотни қанча кўп қайтарсак, ҳужайралараро туташма шунчалик мустаҳкам бўлиб борар экан.

Бироқ биз ҳар куни ишлаб чиқишимиз зарур бўлган катта миқдорда информация қабул қиламиз. Нейробиологларнинг аниқлашича, уйқу вақтида синаптик ўтказувчанлик сустлашиб, мия фаолияти нормаллашар экан.

Тадқиқотда олимлар икки соҳага эътибор қаратдилар: гиппокамп ва мия пўстлоғи. Сабаби айнан улар ўқиб-ўрганиш ва хотирага жавоб беради. Аввалига улар уйғоқ ва уйқудаги сичқонларда постсинаптик мембраналарнинг оқсил-рецепторларини солиштирдилар. Аниқланишича, рецепторлар сони уйқу вақтида 20%га камаяр экан. Ҳар 12 соатда синапслар ўзгарар экан.

Шунда олимлар аниқ бир оқсил – Homer1a​ га эътибор қаратишни маъқул кўрдилар. Ушбу оқсил уйқу ва уйғоклик жараёнлари билан боғлиқ бўлиб, у хотиралар пайдо бўлишига жавоб беради. Буни қарангки, ухлаётган сичқонлар синапсларида ушбу оқсил миқдори юқорироқ бўлиб, Homer1a​ ни «ўчирганда» синаптик ўтказувчанлик ўзгармаган. Ушбу оқсил миқдорини эса норадреналин гормони бошқаради: гормон миқори қанча юқори бўлса, оқсил миқдори шунча пасаяди.

Яна бир нейромедиатор – аденозинни олсак. Бу яна бир тормозловчи нейромедиатор бўлиб, у синапсларда тўпланади ва уйқу ҳамда чарчоқ чақиради. Олимлар аденозин ишлаб чиқарилишини чеклаганларида синапслардаги Homer1a​ оқсили миқдори пасайган, синаптик ўтказувчанлик эса сустлашмаган.

Шундай қилиб, янги маълумотларнинг «ўзлаштирилиши» нейромедиаторлар фаолияти билан боғлиқ экан. Homer1a​ оқсили норадреналин ва аденозин миқдорига қараб маълумотларни қайта ишлаш учун фурсат қидирар экан. Нейробиологларнинг айтишича, уйқу дори – уйқусизлик каби ўқиб-ўрганиш ва эслаб қолиш қобилиятларига тўсқинлик қилар экан, бунга сабаб синаптик ўтказувчанликнинг сустлашидир. Бироқ ҳали бу аниқ эмас, фаразни ҳали исботлаш керак.