Ҳурматли тиббиёт талабалари! Биз билан сизнинг мақсадимиз ўзимизнинг хаётимизни бахшида этган тиббиёт илмини тўлиғича, мукаммал ўрганишдир, уни ўз ўрнида қўллаб, халқимиз соғлигини сақлаш ва тиклашда ишлатишдир. Халқимизда «саломатлик — туман бойлик» деган ибора бор. Шу туман бойликни сақлаш ва яратиш сиз билан бизнинг муқаддас бурчимиздир. Шу бойлик қанчалик кўп бўлса, давлатимизнинг қудрати ҳам шунчалик юксак бўлади. ҳар бир ҳаким ўз ишига фидойи бўлсагина, кеча-кундуз унга кўз тутиб, интикиб, нажот орзусида ётган ҳар бир беморни хурмат қилиб кандай бўлса ҳам тезроқ унинг дардига даво топиш иштиёқида тинмай харакат қилсаги- на, у ўз кўзлаган мақсадига эриша олади.

Машҳур рус ёзувчси ва шифокори А.П.Чехов айтганидек: «Хаётда икки касб эгалари борки, булар ўқитувчилар ва ҳакимлар, уларнинг асосий фазилатларидан бири бу одамларни севмоқ ва ҳурмат қила билмоқдир».

Масалан, дурадгор бир шаклсиз ёғочга ёки темирчи пўлат парчасига сайқал бериб, уни ўзининг дил қури билан суғориб, яхши бир асбоб, уй жиҳози ёки бошқа бирор нарса тайёрлайди. У ўз ишининг натижасини кўриб дили қувонади, меҳнатидан мамнун бўлади. Шу нарсалар билан у ҳар куни ишлайди, унга меҳр қўяди, шулар туфайли ҳаётда тирикчилик ўтказади. Ҳаким эса соғлиқни сақлашнинг қайси бир соҳасида ишламасин, у энг олий онгли мавжудот ИНСОН билан ишлайди, унинг қариндош-уруғлари билан мулоқотда бўлади, унинг дардини топади, даволайди, барча ҳурсандчилик ҳамда ғам аламларига шерик бўлади. Ўзини тиббиёт соҳасига бағишлаган ҳар бир киши инсонга чуқур ҳурматда бўлиб, уни эъзозламаса, севмаса, бемор кишини даволаб, унинг дардига малҳам бўла олмайди.

Ҳаким жуда катта гуманист, яъни инсонпарвар, байналмилалчи бўлмоғи даркор. Бу борада ҳар бир тиббиёт толиби илми, ҳакимлар, ходимлар кишиларнинг бахту-саодати, соғлиги, фаровонлиги, хуқуқий тенглиги учун курашган.

Тиббиётда асаб жарроҳлигининг ўзига хос баъзи нозик томонлари ҳам борки, уларни алоҳида таъкидлаб ўтишни лозим деб ҳисоблаймиз. Бу маслаҳатлар шу соҳада ишлаётган ҳамкасбларимизга озгина бўлсада асқотиб қолар ва умумий ишимизга ёрдами тегар деган умиддамиз. Асаб жарроҳлиги амалиётида кўпгина муолажалар одамнинг бош қисмида бажарилганлиги учун хотин-қизлар бетоб булганда уларнинг умр буйи ардоқлаган ва кўрки бўлган сочини олишга тўғри келади. Бу ҳолат уларнинг кайфиятига ва руҳиятига таъсир килибгина қолмай, беморни ўкинтириши ҳам мумкин. Бу ишни бажаришдан илгари ҳаким беморнинг юрагига йул топиб, уни юпатиб, шу нарса у кишининг соғлигини тиклаш учун албатта зарурлигини, сочи кайтадан ўсиб, яна ҳам чиройли булиб тикланишини, қолаверса вактинча парик кийиб юриши мумкинлигини тушунтириб, кўниктириши лозим. Шундай қилса беморнинг кўнгли албатта таскин топади ва ўзини уни кутаёгган жарроҳлик муолажаларига тайёрлайди. Ёки бўлмаса, соч олинганда миядаги ўзгаришлар рентген тасвирида аникрок куринади (одатда, шундай булмаса ҳам) ва бу касалликни аниқлаш учун жуда зарур деб уқтириш лозим. Агар бемор ҳушида бўлмаса ёки касаллик туфайли руҳий ҳолати бузилган бўлса, бу масала беморнинг қариндош-уруғлари билан ечилгани маъқул. Асаб жарроҳлигида кўпгина муолажалар люмбал пункцияни бажариш билан боғлик,. Халқимиз орасида пункция сўзи кўпинча қўрқинч ва даҳшат билан қабул қилинади. Одатда, бу манипуляциянинг қилиниши ёки қилинмаслиги учун аниқ тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлиб, у фақатгина беморни даволаш учун жуда ҳам зарур бўлган- дагина таклиф қилинади. Баъзан шундай ҳоллар бўлади- ки, беморнинг ўзи бош миясида ўсма борлигини билса, ҳакимдан уни жарроҳлик йули билан эмас, балки пункция ёрдамида даволашни илтижо килади. Афсуски, ўсмани пункция қилиш йули билан даволаб бўлмайди. Бундай пайтда пункция қилинса, беморнинг аҳволи оғирлашиши мумкин. Шунинг учун ҳам пункция фақат зарурият туфайли даволаш ва ташхисни аниқлаш мақсадида килинади холос. Зарур бўлмаса, беморнинг илтимоси қониқтирилмайди. Шундай касалликлар борки, уларни орқа мия суюкли- гини олиб текшириб кўрмасдан аниқлаш амри маҳолдир. Булар жумласига, менингит касаллиги (ҳар ҳил турлари), ҳар ҳил сабабларга кўра ўргимчак тўрисимон парданинг тагига қон қуйилишлари, орқа мия ўсмалари ва ҳоказолар киради.

Профессор Х. Х. ХУДОЙБЕРДИЕВ “АСАБ ЖАРРОҲЛИГИДАН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА”