АҚШнинг Жон Хопкинс Университети нейробиологлари мия уйқу давомида янги маълумотлар билан қандай ишлашини ўрганиб, ушбу тадқиқотни “Science” журналида чоп этдилар.
БўлимНейробиология
Мия ҳужайралари ўртасида туташмалар ҳосил бўлиш вақтида руҳий маълумотга ўхшаш нарса узатилмайди. Улар ўртасида нейронларга у ёки бу тизимга бирлашишда кўмаклашувчи кимёвий моддалар узатилади.
Молекуляр биолог Филипп Хайтович миянинг ривожланиши, неотенияси ва мослашувчанлик қобилияти ҳақида.
Инсон мияси – улкан, аммо ҳажм унчалик муҳим эмас. Миянинг ичида нима экани муҳимроқ. Миянинг ўсиш ва ривожланиш жараёнида нейрон туташмалар – нейронлар орасидаги алоқа вужудга келади, керакли алоқалар кучайиб, кераксизлари йўқолади. Аслида бу жараён ҳеч қачон тўхтамайди. Хатто қарияларда нейрон туташмаларда ўзгаришлар бўлиб туради. Шунинг учун ҳам масалан 90 ёшли киши янги сўзлар ўргана олади. Аммо асосий нейрон туташмалар инсон ҳаётининг илк 10 йилида ҳосил бўлади.
Сўнгги изоҳлар