Картинки по запросу мозг ребенкаКулол лойни хоҳалаган шаклга келтириб ундан чиройли кўза ясай олади, у кўзага хоҳаласа нақш бериб чиройидан кимднидир баҳраманд қилади ёки уни шунчаки фойдалиш учунгина, буюм сифатида қолдиради.

Чақалоқ миясини бир битмаган иморат деб ҳисобласак унинг энг моҳир қурувчилари – ота онадир.

Чақлоқ дунёга келгандан сўнг унинг мияси маълум ёшгача «бирламчи» мия деб ҳисобланади. Яъни мия чақалоқ тирик қолиш учун вақтинча «бирламчи» мия сифатида фаолият кўрстиб туради мисол учун: Барча ҳаётий зарур органлар фолиятини бошқариш булар – нафас олиш, кўриш, эшитиш, сийдик чиқариш, иммунитет ва яна гўдкада туғма шартсиз рефлекслар бўлади: ташқи муҳит таъсирларига тегишли равишда жавоб қайтаришга ҳаракат қилиши, сўрғич рефлекси – сут эмиш учун, кўзини очиб-юмиш, қидирув рефлекслари – онаси кўкрагини қидириб топиш учун, ва жаҳли чиқиб ёки ҳафа бўлиб йиғлаш – онасини эътибирини ўзига қаратиш учун, ҳавф туғилганда қалтираб ҳимояланиш.

Чақалоқ мияси онгли фаолият кўрсатиб «ижтимоий» мияга айланиш учун маълум вақт керак бўлади. Айнан «бирламчи» миядан «ижтимоий» мияга ўтиш оралиғидаги вақт ота она учун энг муҳим вақт ҳисобланади,чунки бу вақтда боланинг онги ривожланаётган бўлади.

Болалинг ижтимоий кўникмалари – тарбия, гапириш, одоб-ахлоқ, ўқиш, хотира ва барча инсонийлик ҳилсалатлари мияда ҳали нофаол ҳолатда уни фаоллаштириш ота она ва омманинг зиммасида. Бош мия пўстлогининг кўз-пешона (fronto-orbital) соҳаси чақалоқ туғилгандан кейин ривожлана бошлайди, бола юра бошлгач бу соҳа ривожланиб бўлади одатда бир ёшдан кейин.

Америкалик психотерапевт ва психоаналитик –Сью Герхардт ўзинг «Онанинг севгиси бола миясини қандай шакллантиради» (Why Love Matters: How Affection Shapes a Baby’s Brain)​ китобида: «миянинг кўз-пешона (fronto-orbital) соҳаси иноснни инсон деб номланишига сабабчи бў​лади. Миянинг шу соҳаси ривожлангунча ота она болага барча ҳаётий кўникмалрни беришда жуда фаол бўлиш керак, чунки инсон мияси ижтимоий малакалар орақлигина ривожланади, тадқиқотчи олимлар буни «малака қарамлиги» деб номлайдилар» дея таъриф беради.

Муллиф: Билол М.Р