Ким билади, агар мия тананики бўлмаганида нималарга қодир бўларди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, масалан, маст кишилар мияси алкогол гаровида бўлиб, натижада бузилади.

Бу ҳақда доктор Брюс Макюен ва Гаролд Шмек шундай дейди: “Инсон мияси ўзгарувчан атроф-олам билан биргаликда ҳаракатланувчи ва унга мослашувчи ўз дастурига эга. Кун сайин ва балки дақиқа сайин дуч келинган масалаларни уддалаш учун мияда кимёвий ҳамда тузилмавий ўзгаришлар содир бўлади. Кўриб турганингиздек, бенуқсон фаолият учун мия узлуксиз ўзгариб бориши лозим, биз эса буни оддий ҳолатдек қабул қиламиз. Бироқ ундаги ўзгаришлар олимлар ўйлаганидан ҳам муҳим ва жиддийроқдир. Мия ҳужайралари зарур бўлганида ўзига янги мажбуриятларни олади. Буни қандай амалга ошириши ҳали-ҳануз сир бўлиб қолмоқда…– «Онг ва мия алоҳида, мия шунчаки танани бошқаради»- деб ҳисобловчилар доимий ўзгариб турувчи мияни ўйлаб топилган, дейдилар. Аслида эса ана шу мия – инсоннинг ўзидир”.

Фикрлаш фаолияти пайтида миядаги ўзгаришлар.

Эндиликда олимлар биз билим олаётган вақтимизда мияни кузатиш имконига эгалар. Замонавий ускуналар ёрдамида турли руҳий жараёнларда кечадиган жисмоний ва кимёвий ўзгаришларни кўриш мумкин. Янги технологиялар соғлом ёки касал одам миясининг фаол ҳудудини жароҳлик амалиётисиз ўрганиш имконини бермоқда.

Инсон билим олиш вақтида мияни бевосита кузатишлар шуни кўрсатдики, 10% болалар тинглаётган нутқларини тезда англаб ололмас эканлар. Доктор Майкл Мерценихнинг тушунтиришича:”Жаранглаётган нутқ улар учун узоқни кўрмайдиган болага буюмлар қанчалик хира кўринганидек, шунчалик тушунарсиздир. Бундай болалар кўпинча яхши ўқий олмайдилар ”.