Картинки по запросу Константин Владимирович АнохинМия ҳужайралари ўртасида туташмалар ҳосил бўлиш вақтида руҳий маълумотга ўхшаш нарса узатилмайди. Улар ўртасида нейронларга у ёки бу тизимга бирлашишда кўмаклашувчи кимёвий моддалар узатилади.

Бу тизимларнинг ҳар бири уникал бўлиб, ундаги ҳужайралар махсуслаштирилгандир. Масалан, бу ҳужайра мовий осмон суратини, буниси деразанинг оқ ромларини, буниси эса юз ва бошқаларни идрок этади. Буларнинг бари биргаликда қисқа вақтга бизнинг эътиборимизни эгалловчи онгли сурат яратади. Бундай «кадрлар» жуда тез ўзгариб, бўлғуси бир неча ўн миллисекунд ичида мияда бутунлай бошқа нейронлар иштирокидаги бошқа ҳужайралар тизими пайдо бўлади. Ушбу доимий оқим кетма-кетлик натижасида англанаётган миядаги жараёнларнинг бир қисми, холос. Бундан ташқари параллель ишлаётган бир қанча жараёнлар мавжуд. Улар «англанмайди», балки автоматлаштирилган тарзда иш юритади. Сиз ўтирибсиз, улар эса танангизни мувозанатда сақлаб, тана ҳарорати, қон босими ҳамда нафас олишни назорат қилади. Буларнинг бари бир қатор функционал тизимлар ёрдамида бошқарилади.

Константин Владимирович Анохин, профессор, рус нейробиологи, «Йил одами» мукофотининг «Фаннинг салоҳияти ва истиқболлари» номинацияси бўйича лауреати.