Bilol Muhammad Rosul - Neyro.uz sayti muallifi

Билол Муҳаммад Росул – Сайт муаллифи.

1. Ушбу сайт Неврология, Нейрожаррохлик, Нейрофизилогия, Нейробиология, Нейрокимё, Психиатрия ва нерв тизими соҳасидаги барча сфералар учун мўлжалланган.

2. Сайтдаги материаллар neyro.uz сайти маъмурияти томонидан бир қатор сайтларнинг маълумотлари асосида ёзилади.

3. Баъзи мақолалар 100% neyro.uz сайти маъмурияти томонидан тақдим этилади.

4. Neyro.uz сайти материаллари учун фойдаланиладиган сайтлар:

5. Талаб этилган ҳолларда бошқа сайтлар материаллари ҳам қўлланилади.

6. Сайтдаги маътериаллардан фақат маълумот ва ахборот манбаи сифадида фойдаланиш мумкин.

7. Сайтдаги маълумотлардан шифокор маслаҳатисиз тиббий мақсадларда фойдаланиш ман этилади.

8. Сайтдаги ҳеч бир маълумотни шифокор билан маслаҳатлашмай туриб қўллаш мумкин эмас.

9. Сайт мақолаларидаги маълумотларга асосланиб ташхис қўйиш, даволаш ва тибиий муолажалар ўтказиш қатъиян тақиқланади.

Ташаккурнома

Ўз миннатдорчилигимни изҳор этар эканман, аввало, ушбу илмий-оммабоп сайтни яратишга туртки бўлган шахслардан бошлашга ижозат бергайсиз.
Рўйхатнинг биринчи қаторидан ўз ишининг фидокорлари, толмас, серғайрат, ҳаётини илм-фан тараққиёти, инсон танаси, мияси ва онгини ўрганишга бағишлаган, таҳсинга лойиқ шахслар – олимлар, тадқиқотчилар, шифокорлар, профессорлар, фан номзодлари, таржимонлар ўрин олади. Агар олимларнинг ҳар бири атрофни қуршаб олган олам ҳақиқатлари ҳақидаги тасаввурини кенгайтиришга интилиб ўз соҳаларида фаолият юритмаганларида, бугун биз бу ерда ҳеч нарса ҳақида тушунча бера олмас эдик. Айнан шу инсонлар илм-фан тараққиётининг ҳақиқий қаҳрамонларидир.

Улар буюк кашфиётлар қилмоқдалар, бизнинг ишимиз эса мураккаб эмас. Ишнинг ҳаммаси уларнинг зиммасида, биз эса уларнинг ўз соҳасида кашф этган янгиликлари, кўрсатма ва тавсияларини етказиб берамиз, холос.

Барча муаллифларга ва ноширларга олдин чоп этилган материалларни бу ерда ҳам тақдим этиш имкониятини берганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ҳурмат билан бош муҳаррир: Билол Муҳаммад Росул