Картинки по запросу память психологияАмерикалик кибернетик, нейрофизиолог, психиатр – Грей Уолтер​ ўзининг «Тирик мия» китобида хотирага шундай тушунча беради: «Хотира- доимий ёниб турадиган шамдир». Агар янада қисқа қилиб айтиладиган бўлса: «Хотира- бу инсон туғилган пайтидан бошлаб бутун умур давом этадиган жараён».

Агар одам фаол ва кўп ўқиса, тафаккур қилса, олдидаги вазифаларни ижодий ҳал қилса, унинг хотираси нур каби ёришиб миясининг барча соҳаларини ёритади ва барча керакли малумотлар миясига мустаҳкам ўрнашиб қолади. Агар акси бўлса, одам данагасалик қилса, ўқимаса, миясини тафаккурга ундмаса унинг хотираси сўнади. «Бир қулоғидан кириб, иккинчи қулоғидан чиқиб кетди» ибораси айнан шундай одамлар ҳақида.

Хотира

Хотира – бу эслаб қолиш, эсда сақлаш, кейинчалик ёдга олиш ва аввал идрок этилган, бошдан ўтказилган ёки бажарилган нарса ва ҳодисаларни таниб олиш билан боғлиқ ўтмишдаги тажрибаларни акс эттиради. Хотира руҳий ҳолатнинг асосий ва мураккаб қисмини ташкил этади. Маълумки, одам туғилган соатидан то сўнгги нафасигача доимий ташқи муҳитнинг таъсирида бўлади. Кузатишлардан олинган, ўқилган ва эшитилган маълумотлар ёки киши шоҳид булган ҳар ҳил ҳодисалар одамнинг онгида маълумот сифатида сақланиб қолади. Шу сақланиб қолган маълумотларнинг ҳаммаси хотира деб аталади.

Хотира шартли равишда уч қисмга булинади:

1.Эслаб қолиш (фиксация).

2.Уларни узоқ муддат ичида сақлаш (ретенция) қобилияти.

3.Қайтадан эслаш, ёдга олиш (репродукция).

Хотиранинг таассуротларни ёдлаб олиш, сақлаб қолиш ва уларни зарур вақтида қайтадан тиклаш жараёнларининг ҳусусиятлари вақтга боғлик, яъни маълум бир тартибда вақтга нисбатан кетма-кетлик билан ва мантиқ қоидаларига амал этилган ҳолда кечади. Хотиранинг яна бир бошқа сифати шундан иборатки, инсон хаёти учун зарур бўлмаган маълумотлар кисқа муддат ичида (баъзан тез кунда, баъзан секин-аста) эсдан чиқарилади. Аммо бу маълумотлар хотирадан ўчмаган ҳолда кишилар онгининг тубида сақланиб туради. Хотирага боғлик бўлган ҳамма ҳусусиятлар болалар туғилиб нутқи ривож топганидан бошлаб то ўсмирлик (12 14 ёшлар) даврига яхши ривожланиб боради. Сўнгра унга нисбатан секинроқ бўлса ҳам унинг ривожи 22-25 ёшларгача давом этади. Одам бу ёшда ҳар томонлама камол топади. 45-50 ёшдан бошлаб хотира руҳий соғлом кишиларда ҳам аста-секин пасаяди. Шахснинг ёлғиз ўзига хос ҳусусиятлари унинг тарбияси ва бошқа омилларга қараб,хотирани кўрув, эшитув, харакат ёки аралаш турларга ажратиш мумкин. Кейинги пайтларда хотирани кисқа муддатли (оператив) ва узоқ муддатли (долгосрочний) турлари устида ҳам мулоҳазалар юритилаяпти. Ундан ташқари,хотирани тақлид килиш (механик) ва мантиқий (логик) туркумларга ҳам бўладилар. Механик(тақлид) тури кўпрок ёш болалик даврига тўгри келиши керак. Чунки сўз ва гапнинг мазмунини тушунмасдан туриб болалар тақлид этиш қобилиятига асосланиб хотирани ривожлантиришлари мумкин. Бундай аломатлар туғма ақли норасолиги бўлган беморларда ҳам узоқ вақтгача кузатилиши мумкин. Малумотларни ўзлаштириш ва умуман хотиранинг сифатлари уларнинг қизиқарли бўлишига боғлик, мустаҳкамлиги эса машққа ва қайтадан эслаб туришга боғлик. Хотиранинг сифати одамнинг тарбия топаётган муҳитига, оиланинг маданияти-савиясига, одамларнинг кайфиятига, касбига, соғлигига ва бошқа омилларга ҳам боғлиқдир.